Корея кадрларни ривожлантириш институти президенти Ким Ён Се Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фахрий маслаҳатчиси бўлди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар қилган.

Ушбу қарор меҳнат миграциясини ташкил этишда мавжуд тажриба ва амалий кўникмаларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, кореялик иш берувчилар билан Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш мақсадида ўзаро иш олиб бориш мақсадида қабул қилинди.

Корея ривожлантириш институти президенти Ким Ён Се Кванжу университетининг бухгалтерия факультети ва олий тижорат мактабини, Кёнгсанг электрон ҳисобга олиш факультети, Кванжу университети магистратураси, Чоннам университетининг маъмурий назорат ва бошқарув бўйича олий сиёсий курсини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи мобайнида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Х.Асомов ва Ким Ён Се ўзаро англашув меморандумини имзолаб, Кадрлар тайёрлаш ва бандлик даражасини қўллаб-қувватлаш дастурини тасдиқлади.