Мехико аэропортида 24 ноябрда катта миқдордаги бриллиантларни контрабанда йўли билан олиб ўтмоқчи бўлган Испания фуқароси қўлга олинди. 

Таъкидланишича, контрабандачи Мексика федерал полицияси томонидан ушланган. У  Колумбияга 11,5 минг дона бриллиантни яширинча олиб ўтмоқчи бўлган.

Полицияда тахмин қилинишича, эркак Африкадан олмослар контрабандаси билан шуғулланувчи халқаро тармоқ аъзоси бўлиши мумкин.

Испаниялик ўзини шубҳали тута бошлагандан кейин, ундан қўл юкини текшириш учун бериш сўралган. Унда олмослар яширилган иккинчи туб аниқланган. Олмослар пластик пакетларга жойлаштирилган бўлган. Қолган пакетлар эркакнинг танасига ўраб чиқилган эди.  

Аввалроқ Ҳонгконгда бир эркак умумий қиймати 6 млн. доллар бўлган 9 та бриллиантни ютиб, заргарлик дўконини тунамоқчи бўлгани маълум қилинганди.