Россия президенти Владимир Путин хорижий оммавий ахборот воситаларини хорижий агентларга тенглаштиришга имкон берувчи қонунни имзолади. 

15 ноябрда Россия давлат думаси амалдаги қонунчиликка тузатишларни киритишни маъқуллаганди. Тузатишларга кўра, Россияда фаолият юритувчи хорижий ОАВни хорижий агентлар деб тан олиш имкони кўзда тутилган. Ушбу қонун Россия ОАВ, жумладан хорижий капиталга эга бўлганларига таъсир қилмайди. 

Депутатларнинг таъкидлашларича, ОАВ-хорижий агентлар тўғрисидаги қонун АҚШнинг Россия ОАВга нисбатан амалга оширган ҳаракатларига жавобан киритилмоқда. Аввалроқ АҚШда Россиянинг RT телеканали хорижий агент деб тан олинганди.

Қонунни Россия президенти ҳузуридаги инсон қуқуқлари кенгаши танқид қилганди ва шу сабабли уни давлат думасига қайта кўриб чиқиш учун қайтаришни таклиф қилганди.