Россиянинг Чувашия Республикасида жума куни содир бўлган микроавтобус ва юк машинаси иштирокидаги йирик ЙТҲда Ўзбекистоннинг икки фуқароси жабрланди. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Чувашия бўйича бошқармаси матбуот хизматидан маълум қилишди.

ЙТҲ оқибатида Тула вилоятининг Советск шаҳрида яшаган, микроавтобусни бошқарган 43 ёшли шахс ҳамда унинг тўрт нафар йўловчиси, Қозонда истиқомат қилганлар: 37, 41, 65 ёшдаги эркаклар ва 28 ёшли аёл ҳаётдан кўз юмган. Ўзбекистоннинг 1991 йилда туғилган икки фуқароси Новочебоксарск шаҳар шифохонасининг жонлантириш бўлимига оғир аҳволда олиб кетилди.

Фото: Россия ИИВ Чувашия бўйича бошқармаси
Фото: Россия ИИВ Чувашия бўйича бошқармаси

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга микроавтобуснинг йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳодиса кучли қор ёғаётганида юз берган.