Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-бандига ўзгартириш киритилди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон (2011 йил 28 август) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинади:

“1. Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертизалар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори, суд ажрими (судья қарори) асосида ўтказилади”.