Ўзбекистон Республикаси президентининг «Миллий кинематографияни яна ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг «Қорақалпоқкино» агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари учун 1 тадан «Дамас» русумли автомашиналари ажратилди

2017 йил 25 ноябрь куни ушбу автомашиналарни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, «Ўзавтосаноат» АК, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги мутасаддилари ва агентликнинг ҳудудий бўлимлари вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олганлар юртимизда кейинги вақтларда миллий кинематографияни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятида намоён бўлаётган ижобий таъсири ҳақида фикр билдирдилар.

Фото: Ўзбеккино

Тадбир давомида президент қарорига мувофиқ ажратилган 14 та «Дамас» русумли автомашиналарни ҳудудий бўлимлар раҳбарларига тантанали равишда топширилди.