Эфиопияда Африка қитъаси давлатлари ўртасидаги энг йирик марафон – “Эфиопия катта югуриши” бўлиб ўтди.

Кўплаб давлатлардан нафақат профессионал спортчилар, балки ҳаваскорлар иштирок этган марафон мамлакат пойтахти Аддис-Абебедаги Мескель майдонидан бошланган. 10 км лик марафонда умумий ҳисобда 44 мингга яқин одам иштирок этган.

Марафон ўтган ҳудудда тегишли хавфсизлик чоралари кўрилган.

Эркаклар ўртасида 28.36 дақиқалик натижа билан Соломон Берега, аёллар ўртасида эса 32.30 дақиқалик натижа билан Зайнаб Йемер марафон ғолиблари бўлдилар.