Англия Премьер-лигасида 13-тур ўйинлари давом этмоқда.

Турнинг марказий ўйинида «Ливерпуль» ва «Челси» беллашди. Мухлислар муросасиз курашларга бой бўлган қизиқарли ўйиннинг гувоҳи бўлишди.

Дастлабки бўлим мезбонларнинг ташаббуси остида ўтди. Аммо улар ҳисобни иккинчи бўлимда очишди. 65-дақиқада ҳимоячилар хатосидан фойдаланган Муҳаммад Салоҳ жарима майдонига ёриб кириб, яқин масофадан дарвозани ишғол этди.

Шундан сўнг, «Челси» катта куч билан олдинга ўтди ва ҳисобни тенглаштиришга эришди. 85-дақиқада Виллианнинг ақлбовар қилмас зарбасидан сўнг, тўп дарвозабон устидан ошиб ўтиб, тўрдан жой олди.

Ўйин охирига қадар ҳар иккала жамоа ғалабани тортиб олиши мумкин эди. Бироқ, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Бу натижадан сўнг, «Челси» 26 очко билан мусобақа жадвалида учинчи, «Ливерпуль» эса 23 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

АПЛ, 13-тур
Ливерпуль – Челси 1:1 (0:0, 1:1)

25 ноябрь, «Энфилд» стадиони
Голлар: 1:0 – 65 Салоҳ, 1:1 – 85 Виллиан. 
Ливерпуль – Миньоле, Матип, Морено, Гомес, Клаван, Милнер, Хендерсон, Коутиньо (Лаллана, 89), Окслейд-Чемберлен (Мане, 89), Салоҳ, Старриж (Вейналдум, 66).
Челси – Куртуа, Кристенсен, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Азар, Дринкуотер (Фабрегас, 74), Канте, Бакайоко (Педро, 77), Дзаппакоста (Виллиан, 83), Мората.