Англия премьер-лигасининг 13-туридан ўрин олган яна уч учрашув бўлиб ўтди. Унда пешқадам «Манчестер Сити» ва  чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири «Арсенал» ўз ўйинларини ўтказди.

«Ҳаддерсфилд» меҳмони бўлган Хосеп Гвардиола шогирдлари катта қийинчиликлар эвазига бўлсада, ғалабани тантана қилди. Аввалига Николас Отамендининг автоголидан сўнг мезбонлар ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Раҳим Стерлингга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Серхио Агуэро аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг сўнгги қисмида эса Стерлингнинг ўзи тўп киритиб, «Сити»га жуда қийин ғалабани тақдим этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Сити» ҳисобидаги очколар сони 37тага етди ва жамоа Англия чемпионати тарихида 13 турда энг яхши натижа кўрсатган жамоага айланиб олди. Шунингдек жамоа ўзининг муваффақиятли старти бўйича олти йил олдинги рекордини ҳам янгилади. Шунингдек бу «Сити»нинг меҳмонда қўлга киритган кетма-кет 11-ғалабаси бўлди ва жамоа бу борада ҳам мутлақ рекорд ўрнатди.

Шунингдек «Арсенал» ҳам бу турда «Бёрнли» уйида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан киритган голи эвазига ғалабани илиб кетди. Қизиқ томони,  «Арсенал» кетма-кет учинчи марта «Бёрнли»га қарши учрашувда 90-дақиқадан кейин киритилган голлар эвазига мағлуб этди. Бунақаси АПЛ тарихида ҳали содир бўлмаганди. Яна бир учрашувда эса «Саутҳемптон» «Эвертон»га ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Англия премьер-лигаси

13-тур

Ҳаддерсфилд – Манчестер Сити 1:2 (1:0)

Голлар:  Отаменди (45, автогол)  – Агуэро(47, пенальти), Стерлинг (84).
Ҳаддерсфилд: Лёссль, Смит, Йоргенсен, Шиндлер, Мэлоун (Леве, 74), Хогг (Мунье, 86), Инс (Кванер, 81), Уильямс, Муй, ван Ла Парра, Депуатр.
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Компани (Габриэл Жезус, 80), Отаменди, Делф, де Брюйне, Фернандиньо, Сильва (Мангаля, 89), Стерлинг, Агуэро (Гундўған, 86), Сане.
Огоҳлантиришлар: Хогг (56), Фернандиньо (63), Мэлоун (64), Сильва (87), Сане (90+6).
Четлатиш: ван Ла Парра (90+6, Ҳаддерсфилд).

Саутҳемптон – Эвертон 4:1 (1:1)

Голлар: Тадич (18), Остин (52, 58), Дэвис (87) – Сигурдссон (45).
Саутҳемптон: Форстер, Соареш, ван Дейк, Худт, Бертран, Хейбьерг, Дэвис, Уорд-Проуз, Тадич (Лемина, 78), Буфаль (Йосида, 86), Остин (Лонг, 80).
Эвертон: Пикфорд, Кенни, Жагелка, Кин (Влашич, 75), Бейнс (Уильямс, 27), Леннон, Гуйе, Шнайдерлин, Сигурдссон, Миральяс (Лукман, 64), Кэлверт-Льюин.

Бёрнли – Арсенал 0:1 (0:0)

Гол: Санчес (90+1, пенальти).
Бёрнли: Поуп, Лоутон, Тарковски, Ми, Уорд, Гудмундссон, Дефур (Вуд, 78), Корк, Брэйди, Хендрик, Барнс.
Арсенал: Чех, Косьельни, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Рэмзи, Джака, Колашинац, Ивоби (Уилшер, 67), Санчес, Ляказетт (Уэлбек, 79).
Огоҳлантиришлар: Дефур (15), Брэйди (25).