БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили 48,1 млн тонна гаджет истеъмолдан чиқарилади ва ундан 6,5 млн тоннаси утиллаштирилади.

Халқаро Олимпия қўмитасида Олимпия медаллари учун металлар айнан қаердан олиниши айтилмаган. 2020 йилги ёзги Олимпиада ўтадиган Япония бу масалани ўзича ҳал қилди. Мусобақаларда ўйналадиган 5000 мингта олтин, кумуш ва бронза медаллар утиллаштиришга топширилган смартфон, планшетлар ва бошқа электрон қурилмаларни қайта ишлашдан олинган металлардан тайёрланмоқчи.   

Японияда ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган электрон гаджетларни йиғиш ташаббуси Япония Миллий Олимпия қўмитаси томондан 2017 йил 8 февралда эълон қилинган. Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси шу йўл билан 8 тонна металл, жумладан 40 кг олтин, 4 тонна 920 кг кумуш ва 2 тонна 944 кг бронза йиғишни кўзламоқда. Бу металлар қайта ишлангандан кейин Олимпиада ва Паралимпиада медалларини қуйиш учун 2 тонна металл олинади.

“Биз Олимпиада ва Паралимпиадада бериладиган медаллар учун барча металл қайта ишлаш натижасида олинишини мўлжалламоқдамиз”, деб айтилган ташкилий қўмитада. Маълум қилинишича, эски гаджетларни йиғиш жараёни фақатгина Японияда ўтказилиши таъкидлаб ўтилган.