Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан жисмоний шахсларга бериладиган 476 та ва юридик шахсларга тегишли 164 та давлат рақам белгилари биржа орқали оширилган тўлов ставкасида сотувга қўйилди.

Натижада ўтган вақт оралиғида жисмоний шахсларга 49 та, юридик шахсларга 29 та давлат рақами оширилган қийматда сотилган.

Сотувлардан 1 миллиард 385 миллион сўмдан ортиқ маблағ давлат бюджетига келиб тушиши таъминланган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш борасида давлат рақам белгиларининг сотуви давом эттирилмоқда.