АҚШда қурол-яроғ харид қилишни жуда мушкул иш деб бўлмайди. Ноябрь ойининг сўнгги жума куни ўтказиладиган чегирма савдоларида ҳаваскорлар ўзлари хоҳлаган қуролни харид қилишга ҳаракат қилишади. Федерал Қидирув бюроси эса, илк маротаба 200,000 дан ортиқ чек бўйича қўшимча аниқлашни ўтказган. Бу рақам аввалги икки йилги сондан сезиларли юқоридир, деб ёзмоқда USA Today газетаси. 

Бу йил қурол харид қилиш чоғида 203,086 та текшириш сўрови келиб тушган. 2016 йилда бу рақам 185,713 тани, 2015 йилда 185,345 тани ташкил этган. Таъкидланишича, ушбу сон айнан шунча дона қурол сотилганини англатмайди. Аксинча, ҳақиқий сотилган қуроллар сони анча кўп бўлиши мумкин.