“Мерседес” жамоасининг финляндиялик пойгачиси Валттери Боттас “Формула-1”нинг якуний босқичи – Абу-Даби Гран-Присида ғолиб бўлди.

2-ўринни унинг жамоадоши, мавсум чемпиони Льюис Хэмилтон эгаллади. Маррага учинчи бўлиб “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель етиб келди.

Якуний босқич етакчи учликка таъсир кўрсатмади: 1-ўринни Хэмилтон (363 очко), 2-ўринни Феттель (317) ва 3-ўринни Боттас (305) эгаллади.

Льюис Хэмилтон эндиликда 4 карра чемпион (2008, 2014, 2015 ва 2017 йиллар) ҳисобланади.

Конструкторлар кубогида 668 очко билан “Мерседес” жамоаси ғолиб бўлди. 2-ўринни “Феррари” (522 очко), 3-ўринни эса “Ред Булл” (368) эгаллади.