Ҳиндистонда жарроҳлар беморнинг ошқозонидан 7 кг ёт жисмлар чиқариб олишди. Бу ҳақда Zee News хабар бермоқда. 

Операция Сатна шаҳри шифохоналаридан бирида ўтган. 35 ёшли Мақсуд Хон ўткир заҳарланишга гумон билан тиббиёт муассасаларидан бирига келиб тушган. 

Фото: SWNS

“Биз беморнинг ошқозони эндоскопиясини ўтказишга қарор қилдик ва унинг ошқозонида тангалар, михлар ва гайкалар борлигиин кўриб таажжубга тушдик. Биз биринчи марта бундай ҳолатга дуч келишимиз”, деб айтган шифокорлардан бири ва Хон психик носоғломликдан азият чекаётган бўлиши мумкинлигин қўшимча  қилган.  

Фото: SWNS

Бемор яқинлари у охирги 2 йил давомида депрессиядан азият чекканини таъкидлашган. Бундан эса металл буюмлар ютиш каби ғалати одат ривожланиши мумкин.  

Фото: SWNS

Шифокорларнинг таъкидлашларича, операция ўз вақтида ўтказилган ва ютилган буюмлар эркакка жиддий зиён етказмаганлиги қайд қилинган.

Фото: SWNS