Атрофдаги муҳит ўзгаришини истаяпсизми? Швейцариянинг ажойиб Кантон-Валидаги кичик Альбинен манзарали қишлоғи бу чекка ҳудудга кўчиб ўтиш истагида бўлганларга йирик пуллар таклиф қилмоқда. Gerhard Mathieu ажойиб Альбиненнинг видео ва суратлари билан бўлишди. 

Альбинен - Альп манзарали тинч, ​​сокин шаҳар. Муниципалитет раҳбари Бит Йостнинг сўзларига кўра, оилалар ва ёшлар бу ерларни тарк этмоқда. Маҳаллий аҳоли жуда қисқариб кетмоқда - 240 киши, ҳатто қишлоқдаги мактаб ҳам ёпилди, қолган 7 нафар бола эса энг яқин шаҳардаги мактабга қатнашга мажбур бўлмоқда. Шундай пайтларда бадавлат мамлакатдаги кичик қишлоқ раҳбарияти нима қилиши мумкин? Албатта, янги кишиларни жалб қилишга киришади.

Мазкур ташаббус янги уй қуриш ёки сотиб олиш истагида бўлган 45 ёшгача бўлган кишиларни жалб қилишга мўлжалланган. Ҳар бир катта ёшли кишига 25 минг доллардан сал кўпроқ пул таклиф қилинади, ҳар бир бола учун эса - 10 минг доллар. 

Швейцария тоғлари орасидаги бу қишлоқ маҳаллий иқтисодиётни бошлашнинг янги дадил усулини намойиш қилди. 

Фото:Gerhard Mathieu

Атиги 240 кишидан иборат кичик Альбинен ҳамжамияти демографик инқирозга юз тутмоқда.

Фото:Gerhard Mathieu

Қишлоқда юзлаб болалардан атиги 7 нафари қолди ва маҳаллий мактаб ўз эшикларини ёпишга мажбур бўлди.

Фото:Gerhard Mathieu

Уй сотиб олиш ёки қуришни истаган оилалар учун чиройли таклифлар берилади.

Фото:Gerhard Mathieu

Катта ёшли кишиларга 25 минг доллардан сал кўпроқ пул тўланади, болаларга эса - 10 минг доллар атрофида.

Фото:Gerhard Mathieu

Бу 4 кишидан иборат оила учун ўртача 70 минг доллар дегани.

Фото:Gerhard Mathieu

Агар фарзандларингиз кўп бўлса, ундан-да кўп пул ишлаб олиш бахтига муяссар бўласиз.

Фото:Gerhard Mathieu

Бу Альп манзарали бетакрор Кантон-Валда яшаш учун ажойиб имкон.

Фото:Gerhard Mathieu

Сиз-чи, ҳамма нарсангизни йиғиштириб, Альбиненда янги ҳаёт бошлармидингиз?

Фото:Gerhard Mathieu
Фото:Gerhard Mathieu
Фото:Gerhard Mathieu