Янги жанговар F-35 қирувчи самолётлари юқори технологияли гаджетлар билан жиҳозланган бешинчи авлод самолётларидан Норвегия мудофаа вазирлиги фахрланишга ҳам улгурмади. Самолётнинг техник имкониятлари қаторида унинг яна бир эълон қилинмаган хусусияти ҳам борлиги аниқланди. Қимматбаҳо самолёт жиддий маълумотларни Америкадаги ишлаб чиқарувчиси Lockheed Martin компаниясига юбориб, жосуслик ҳам қилади. 

Норвегия қироллик ҳаво кучлари ўзининг 40 дона F-35 самолётларига буюртмасининг илк 3 тасини қабул қилиб олган эди. Мамлакатнинг F-35 дастури бошлиғи Мортен Клевар самолётни қабул қилиш чоғида “бу мамлакат қуролли қучларини давомли модернизация қилиш ва Норвегия ҳамда иттифоқдошлар ҳавфсзлииги ва манфаатларини ҳимоя қилиш қобилиятини кучайтиришни англатади”, деган фикрларни билдирган эди.

Бироқ, ишлаб чиқарилишидан аввалроқдан бери бир неча бор тортишувларга сабаб бўлган ва танқидларга учраган бешинчи авлод самолётига миллиардлаб долларни киритган Скандинавия мамлакати ўзи истаганидан кўпроқ нарсани олаётган кўринади. 

Норвегия АҚШ ҳарбий ҳаво кучларидан F-35 маълумотлар файлларини олган илк мамлакат бўлди. Бу дастур самолётга ўзининг зарурий вазифаларини бажаришга ҳамда вазиятни ўта сергак ҳолатда назорат қилишига имкон беради. Лекин бу ҳаммаси эмас. Норвегия мудофаа расмийлари, тез орада, уларнинг F-35 қирувчилари ҳар бир парвоздан сўнг, турли хил жосуслик маълумотларини Lockheed Martin компаниясининг Техас штати Fort Worth шаҳридаги базасига автоматик равишда юбориши маълум бўлди. 

Фото: DefenceToday

“Миллий манфаатлар нуқтаиназаридан келиб чиққан ҳолда, фойдаланувчи мамлакатлар ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin компанияси билан бирга қўллайдиган маълумотларни фильтрлашга муҳтож”, деган мудофаа вазирининг катта маслаҳатчиси Lars Gjemble. 

Шу билан бирга, у F-35 самолётлари Норвегия ҳарбий ҳаво кучлари имкониятларини оширишини олқишлади.  Бундан ташқари, маслаҳатчи Fort Worth серверларига юбориладиган маълумотларни “iPhone смартфони ишлаб чиқарувчиларга тақдим этадиган маълумотларга қиёслади”.

Умуман, Норвегия 2020 йили якунланадиган лойиҳа доирасида 8,36 млрд. долларлик 52 та F-35 самолётларини харид қилади.