HowMuch лойиҳаси жамоаси 2007 йилнинг куз фаслида энг йирик 15 та компания акцияларига 1000 доллар сармоя ётқизилганида 2017 йилга келиб қанча пул ишлаб олиинган бўлиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.

HowMuch ҳисоб-китоблари акциялар қийматинигина ҳисобга олади ва инвестор фақат 1000 доллар сармоя тикиб, олинган фойдалар ҳисобидан янги акциялар харид қилинмаган хусусий ҳолга асосланган.

Масалан, 2007 йилда кимдир Netflix’га 1000 доллар сармоя ётқизган бўлганида унинг пакети бугунга келиб деярли 50 баробар кўпроқ — 52 минг долларга етган бўлар эди. Amazon акциялари ўн йил ичида ўн баробардан кўпроққа, McDonald's ва Fedex қимматли қоғозлари икки баробардан ошиқроққа ўсган.

2007 йилдагига нисбатан акциялари қиймати ҳозир арзонроқ бўлиб турган ягона компания General Electric бўлди.

Юқоридаги инфографикадаги кўк доира 1000 долларлик инвестиция ҳажмини ифодалайди. Қизил доира эса — инвестицияларнинг бугунги кундаги қийматини.