АҚШнинг Юта штатидаги Ривердейл шаҳрида сигирларни ташиб кетаётган юк машинаси ағдарилиши оқибатида одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда. 

Юк машинаси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, тезликни оширган. Оқибатда фура кўприк четидаги деворга урилган ва ёнбошлаб қолган. Кузовга анча талофат етиб, унинг ичидаги сигирлар пастдаги автомобиль йўлига туша бошлаган. Машинадаги 25 та сигирдан баъзилари тирик қолиб, ён атрофга тарқала бошлаган. Бу орада кўприк остидан ўтаётган баъзи ҳайдовчилар жароҳат олишган.

Фото: The Sun

Юз берган воқеа сабабли полициячилар қатновни тўхтатишга мажбур бўлишган ва бунинг оқибатида кўп километрлик тирбандлик юзага келган. Юк машинаси ҳайдовчисига ҳеч нарса қилмаган. У тезликни оширишда айбланмоқда. 

Фото: The Sun