Яман болалар учун сайёрамиздаги энг ёмон жойлардан бирига айланган. Бундай фикрни ЮНИСЕФнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари бўйича вакили Герт Каппелер билдирди.

Унинг таъкидлашича, Яманда 11 млн бола фавқулодда гуманитар ёрдамга муҳтож ва ҳар 10 дақиқада олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан бир бола вафот этади. 

“Афсуски, Ямандаги уруш болалар билан урушга айланган”, деб айтмоқда Каппелер. Унинг айтишича, Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция яманлик ҳусийларга қарши операция бошлагандан бери Яманда 5 мингга яқин бола ҳалок бўлган ёки оғир жароҳат олган.