Бразилия президенти Мишел Темер 25 ноябрга ўтар кечаси юрагида операцияни бошдан ўтказиб, 27 ноябрда шифохонадан чиқишга рухсат олди. Бу ҳақда Globo телеканали хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Темер Сан-Паулудан қароргоҳи жойлашган Бразилияга йўл олган.

“У чиқарилиб юборилди ва бугун кечаси ўзининг одатдаги кун тартибига қайтади. Биз унга бу ҳафта ўзини эҳтиёт қилишни – дам олишни, ишчи жадвалини енгилроқ тузишни  тавсия қилдик”, деб айтган Темерни даволаган кардиолог Роберту Калил Филью.

25 ноябрга ўтар кечаси Темерга юрак қон томирининг торайган жойини кенгайтиришга мўлжалланган стент ўрнатилган. Темер Сан-Паулудаги хусусий клиникалардан бирининг кардиологик бўлимида даволанган.