Италиянинг «Милан» клуби раҳбарлари мураббийлар штабида ўзгариш амалга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатди.

Матбуот хизмати берган расмий хабарга кўра, Винченцо Монтелла истеъфога чиқарилган.

«Милан» бош мураббийи лавозимини ёшлар жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо бажариб туради. Профессионал мураббий сифатида у Италиянинг «Пиза» ва Швейцария клубларидан бирида ишлаган.

Ортда қолган 14 турдан сўнг «Милан» 20 очко тўплаган. Жамоа чемпионат турнир жадвалида 7 ўринда бормоқда. ТОП-6 жамоаларига қарши ўзаро ўйинларнинг барчасида клуб имкониятни бой берди.