Франциялик теннисчилар жорий мавсумдаги Дэвис кубогининг ғолиблари бўлдилар. Франция терма жамоаси бу унвонни 10-марта қўлга киритди.

Мусобақа финалида французларга Бельгия терма жамоаси теннисчилари қаршилик кўрсатишди. Ҳал қилувчи ўйинда француз Люк Пуй рақиби Стив Дарсисни 6:3, 6:1, 6:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этди.

Умумий ҳисоб эса Франция ҳисобига 3:2 кўринишга келди.

Франция терма жамоаси охирги марта бу унвонни 16 йил олдин қўлга киритганди. Французлар 1927 йилдан 1932 йилгача кубокка қаторасига 6 йил эгалик қилишган.

2016 йилда кубокни Аргентина қўлга киритганди.