Президентнинг 21.11.2017 йилдаги ПҚ–3399-сон қарори билан Ислом тараққиёт банки иштирокидаги «Тошкент шаҳри кўчаларини ёритиш тизимида энергиядан самарали фойдаланиладиган технологияларни жорий этиш» лойиҳаси муддатларига тузатишлар киритилди.

Norma.uz’нинг хабар беришича, шаҳар бўйича 1 546 дона электр таъминоти шкафлари ва 116 083 дона симобли ёритиш асбоблари алмаштирилади. Уларнинг ўрнига нурдиодли ёритгичлар ўрнатилади.

Лойиҳа бўйича пудратчи этиб «Toshelectroapparat» МЧЖ ХК тасдиқланган. У томондан олиб келинадиган, 1.01.2019 йилгача божхона тўловларидан озод этилган (божхона йиғимларидан ташқари) хом ашё, материал ва бутловчи буюмлар, асбоб-ускуналар, технологик жиҳозлар рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур божхона имтиёзлари президентнинг 28.11.2013 йилдаги ПҚ–2078-сон қарори билан тақдим этилган.