Тошкентдаги француз Альянси француз тили дарсларини болалар, ўсмирлар ва катталар учун CECRL стандартининг А1 бошланғич даражасидан C1 мукаммал даражасигача бўлган сессияларини уюштиради. Ушбу марказ сиз учун эрталабки, кундузги ва кечки вақтларда ҳамда якшанба кунлари дарслар таклиф этади.

Имтиҳонлар 

Тошкентдаги француз Альянси DELF (француз тили ўқув дипломи), DALF (француз тили чуқурлаштирилган дипломи), 13-17 ёшли ўқувчилар учун DELF Junior ва 8-12 ёшли ўқувчилар учун DELF Prim имтиҳонларига тайёрлайди. Францияда ўқишни давом эттиришни истаганлар учун Campus France ўз маслаҳатлари билан ёрдам кўрсатади.

Якка тартибдаги дарслар

Биз сизлар учун йил давомида сизнинг махсус талабларингизга мослаштирилган, иш қобилиятингиз даражасига тўғри келадиган якка тартибдаги ҳамда мини-гуруҳларда машғулотлар ўтказиш имкониятини берадиган дарслар таклиф қиламиз.

Фаолиятнинг турли соҳаларига мўлжалланган дарслар

Ушбу дарслар сизга ўз соҳангиздаги фаолиятингизда муваффақият қозонишга имкон беради. Тошкентдаги француз Альянси муассасалар ва уларнинг ходимлари (раҳбарият, хизматчилар) талабларига биноан француз тилининг барча даражаларидаги профессионал мулоқот турларини таклиф этади. Дарслар корхона биносида ёки TFA биносида уюштирилади. Бугунги кунда Альянсда таржимонлар, тадбиркорлар ва туризм соҳасида ишлаётганлар учун дарслар мавжуд.

Чет эл фуқаролари учун ўзбек тили дарслари

Тошкентдаги француз Альянси Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган чет эл фуқароларига маданий тажриба орттиришни хоҳловчилар учун ўзбек тили дарсларини тавсия қилади. Дарслар француз тилининг юқори малакали ўқитувчилари томонидан замонавий коммуникатив техника ва технологиялар ёрдамида олиб борилади.

Тошкентдаги француз Альянси Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида қизиқарли маданий тадбирлар, Франциянинг машҳур санъат арбоблари ва дипломатлари билан танишишлар, клублар ва кўргазмалар ташкил этади. Шунингдек, Француз Альянси энг йирик Медиатекага эга: 8 мингдан ортиқ китоб, журнал, CD ва DVD -дисклар фонди. Бир йил мобайнида AFTда 1500 дан ортиқ талаба таҳсил олишади. Сиз ҳам дунёнинг француз тилида гаплашадиган зиёлиларига яқинроқ бўлинг. 

Қишки сессияга қабул 1 декабрдан 30 декабргача амал қилади.
Машғулотларнинг бошланиш санаси: 08.01.18.
Батафсил маълумот қуйидаги телефон рақамлари орқали, соат 14.00 дан 19.00 гача: (+998 71) 244 94 08; (+998 71) 244 94 09.
Манзил: Зулфияхоним кўчаси, 112 (“Лабзак” бекати).

Реклама ҳуқуқи асосида