National Interest нашри махсус алгоритм ёрдамида КХДРнинг Лос-Анжелесга ядро зарбаси туфайли қандай қурбонлар бўлиши мумкин эканини ҳисоблаб чиқди.

Таҳлил учун АҚШнинг Стивенс технологиялар институти профессори томонидан ишлаб чиқилган дастур ишлатилди. Журналистлар эҳтимолий бомба қувватини 250 килотонна сифатида кўрсатишган.

Бундай бомбанинг портлаши оқибатида шаҳарнинг марказий қисми бутунлай вайрон бўлади, унинг марказидан бир неча километрда жойлашган кишилар эса кучли куйиш жароҳатларини олишади ҳамда бинолар вайроналари остида қолишлари мумкин.

Алгоритм маълумотларига кўра, ҳаммаси бўлиб 378 минг киши ҳалок бўлади, яна 860 минг инсон жароҳат олади.

Аввалроқ КХДР Жанубий Корея билан вақтинчалик сулҳ ҳақидаги келишувни бузгани маълум қилинганди.