Акциядорлик  тижорат банки “Қишлоқ  қурилиш  банк”  мижозларга қулайлик яратиш ва замонавий хизматларни жорий қилишга интилмоқда. 2017 йил 1 ноябрь ҳолатига банк тизимида 42  та филиал, 40 та минибанк ва 268 та шоҳобчалар  фаолият юритмоқда ва улар орқали 824 мингдан  ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатилмоқда. Шу кунларда банк томонидан халқаро тўлов карталаридан фойдаланувчи мижозлар учун яна бир қулайлик яратилди. Эндиликда конверсион карталар билан интернет орқали онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Шунингдек, банк филиалларида чет эл валютасини сўм пластик карталаридаги маблағлар орқали сотиб олиш имконияти ҳам  яратилган. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида банкнинг 39 та филиалида конверсион операциялар бўлимлари фаолият кўрсатмоқда.  

Жисмоний шахслар хорижий валютани харид қилишмоқчи бўлишса, VISA халқаро пластик картасига ўтказиб берилади. Шунингдек, банкда конверсион карталараро пул ўтказмалари хизмати жорий этилган. Конверсион карта эгалари ўз ҳисобидан хорижий валютани қабул қилувчи чет элда бўлган тақдирда ҳам картадан картага ўтказишлари мумкин.  Фақат бу хизматнинг битта талаби бор. У ҳам бўлса маблағ ўтказувчи ҳам, қабул қилувчи ҳам “Қишлоқ қурилиш банк” конверсион картаси эгалари бўлиши лозим. 

Фуқаролар “Қишлоқ қурилиш банк” конверсион карталаридан хорижда ҳеч қандай чекловларсиз, шу жумладан, банк ҳисобварақлари орқали хорижда ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадлардаги тўловлар учун фойдаланиши мумкин. 

“Қишлоқ қурилиш банк”  конверсион  карталаридан  фойдаланинг!
“Қишлоқ қурилиш банк” – фаровон  ҳаётингиз  хизматида! 
Мурожаат  учун: +0 (371) 150-93-39, www.qqb.uz

Банк  ахборот  хизмати
Хизматлар лицензияланган.

Реклама ҳуқуқи асосида