NASA коинот агентлигининг Жон Гленн номидаги тадқиқот марказида “суперэластик шина” прототипи яратилди, деб хабар бермоқда Tech Times нашри.

Бу шинани яратишда марказ ходимларининг шиналар ишлаб чиқарувчи Goodyear компанияси мутахассислари билан аввал яратган пружинали шинаси такомиллаштирилди. Прототип титан ва никель қотишмасидан тайёрланган кўплаб пружиналардан ташкил топган.  

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, шина “ўта эластик” бўлиб, тўсиқдан ўтаётганда эзилади, бироқ кейин тезда аввалги ҳолатига қайтади. Шу сабабли у тешилмайди. Бундан ташқари, покришка катта оғирликни кўтара олади. 

Ушбу шина марсоходлар учун мўлжалланган бўлиб, NASA’да бу шиналар келгусида анъанавий автомобиль покришкалари ўрнига келиши мумкинлигини айтишмоқда.