«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни харид қилиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

25 ёшли футболчи Испанияга қайтишга қарши эмас, аммо Қироллик клубига қатъий шарт қўйган. Неймар португалиялик Криштиану Роналду «Реал»ни тарк этмагунча, Мадридга қадам босмаслигини айтган, деб хабар бермоқда Don Balon.

Бразилиялик тўпурар «Барселона»ни Мессининг соясида қолиб кетаётгани учун тарк этганди. Энди эса у яна бир юлдузнинг соясига қайтмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналдунинг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача амал қилади.