Онанинг зарарли одатлари бола саломатлигига тузатиб бўлмас зарар етказиши мумкин. Австралия олимлари ҳомиладорлик вақтида тамаки маҳсулотларини чекиш ҳомилада болалар мия шиллиқ қавати параличига сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Frontiers in Molecular Neuroscience журналида эълон қилинган мақолада сўз юритилган.

"Кузатишларга кўра, бўлғуси оналар ҳомиладор бўлишдан бир неча ой ёки бир неча йиллар аввалроқ болага зиён етмаслиги учун чекишни ташлаганлари маъқул. Чекиш тухум ҳужайралари сифатига улар уруғланмасданоқ таъсир кўрсатади", — дейилади мақолада. 

Олимлар сичқонларда тажриба ўтказиб, ҳомила учун энг жиддий хавфни оксидловчи стресс солишини аниқлашди. Бу танада эркин радикалларнинг ортиқча тўпланган ҳолатидир. Булар ёмон экология, стресс, ўта оғир жисмоний чарчоқ ёки тамаки тутунида келиб чиқади.

Тадқиқотнинг кўрсатишича, тамаки тутуни таъсирига учраган оналардан туғилган болалар ёмон хотира ва заиф аъзоларга эга бўлишган. Олимларнинг фикрича, оксидловчи стресннг кўплигига митохондрияда эркин радикаллардан тозаловчи антиоксидантлар етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги билан боғлиқ.
 
Тадқиқотчиларга кўра, чекувчи она ҳали дунёга келмаган фарзандини етарли миқдорда кислород билан таъминланишига йўл қўймайди. Унинг етишмаслиги эса, гипоксия, яъни ҳужайраларда "кислород ва қон етишмовчилиги"га олиб келиши мумкин.