ХХР раиси Си Цзиньпин хитойлик фуқароларни ҳожатхоналарни тубдан ўзгартиришга чақирди, бу ички туризм ва ҳаёт сифатининг ўсишига туртки бериши керак. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

«Ҳожатхоналар муаммоси – бу кичик нарса эмас, бу маданиятли шаҳарлар ҳамда қишлоқларни қуришдаги жуда муҳим жиҳат», - дея таъкидлаб ўтган Хитой етакчиси.

Таъкидланишича, Си «ҳожатхоналар инқилобини» 2015 йилда бошлаган. Унинг ишонч билдиришича, ҳожатхоналарни тартибга келтириш ва уларда тўғри гигиенага амал қилиш маданиятли жамиятни шакллантиришга имкон беради.

Си Цзиньпиннинг қўшимча қилишича, туристик компаниялар сўнгги уч йил давомида тахминан 68 минг ҳожатхонани модернизация қилишди.