KAUST илмий-технология университети (Саудия Арабистони)да динамиканинг янги тури кашф қилиниб, у овоз манбаи кичик бўлган қурилмалар, масалан, смартфон ёки Bluetooth-колонка товушини 200 карра кучайтиришга қодир. New Atlas шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Сўнгги 30 йилда аудиоташувчилар сифатга қарши қулайлик кураши жараёнида жиддий ўзгаришларни бошдан кечирди: винилнинг илиқ товуши кассеталар портативлиги билан алмашди, улар эса ихчам дискларнинг рақамли жарангига ўзгарди, кейин эса смартфон каби кичик, чўнтак қурилмаларида сиқилган товушда тинглашни таклиф қилувчи mp3 ва бошқа форматлар пайдо бўлди. Бу қурилмалар динамикаси мусиқачиларни қониқтирмайди, бироқ аксарият истеъмолчилар у қадар катта фарқни сезишмайди.

Портатив Bluetooth-колонкалар нисбатан сифатли товушларни таклиф қилади, бироқ муаммо физикада - динамиканинг сифатли мембранасисиз кенг қамровли, жарангдор басларга эришиб бўлмайди. Бироқ Саудия Арабистони мутахассисларининг янги тадқиқоти бу концепцияни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

Тадқиқотчилар пластикдан 10 сантиметр диаметрли акустик резонанс қурилмасини ишлаб чиқиб, босмадан чиқаришди, у смартфоннинг динамикаси заиф товушини 200 баравар кучайтиришга ва бундай кичик динамика учун кутилмаган кенг қамровли баслар ишлаб чиқишга қодир. Унинг ичида марказдан тарқалувчи спиралсимон каналлар яшириндир. Бундай тузилма товушни секинлаштиради ва ҳатто кичик диаметрга ҳам қарамай, паст частотали резонансга ривожланиш имконини беради. 

"Каналлар ичидаги ҳаво резонанси туфайли манбанинг янада кўп электр энергияси товушга айланади", - дейди ихтирочилардан бири Ин Ву. Боз устига, бундай тузилмада товуш барча йўналишлар бўйлаб тенг тарқалади. 

Агар бу технология фақат муайян тўлқинлар узунлигини кучайтириб, товушни бузмаса, у нисбатан енгил, кичик ва басли Bluetooth-колонкалар яратилишига асос бўлиши мумкин. Уларнинг нархи арзонроқ бўлиш билан бирга, камроқ энергия истеъмол қилади. Охир-оқибат, қулайлик ва сифат бир-бирига зид бўлиб қолмайди.