Норвегиянинг Statoil нефтгаз концерни Франциянинг Total компанияси билан Шимолий денгизнинг Норвегия шельфида иккита нефть конидан 1,45 млрд долларга улуш сотиб олиш бўйича келишувга эришди.

Statoil хабарида айтилишича, Скандинавия қироллиги ҳукумати тасдиқлаши лозим бўлган келишувни 2018 йилда ёпиш режалаштирилмоқда.

Имзоланган келишув якунларига кўра, Total Statoil’га «Мартин Линге» ва «Гарантиана» конларидаги ўз улушларини беради. Норвегия концерни шунингдек ҳар икки кон оператори мақомини олади. Total вакили Лейф Халворсеннинг Dagens Næringsliv нашрига маълум қилишича, Франция компанияси айни дамда Норвегия шельфидаги «ўз тўпламини оптималлаштирмоқда».