Meredith Corporation бирлашмаси Time Inc. нашриётини 1,8 млрд. долларга сотиб олиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, келишувда миллиардерлар Чарльз ҳамда Дэвид Кохи иштирок этади. Улар Meredith’га Time’ни «ютиб юбориши» учун 650 млрд. доллар таклиф этишган.

Агентликнинг таъкидлашича, Time қарзи ҳисобга олинганда келишув миқдори 2,8 млрд. долларга қадар ошади. Meredith нашриёт акцияларини бир донаси учун 18,50 доллар нархида сотиб олади.

Time Inc. – АҚШ ва Буюк Британияда журналларни чоп этувчи энг йирик нашриётдир. У Time Warner Inc. бирлашмаси таркибига киради.