GoPro камераси ўзининг ёниб кетганини видеотасвирга олди, деб хабар қилмоқда CNN телеканали. Маълум бўлишича, ҳодиса Ҳавайи оролларидаги вулқондан оқаётган лавани суратга олишда рўй берган. 

Тасвир сайёҳлар бошловчиси Эрик Сторм томонидан 2016 йилда олинган бўлса-да, энди эълон қилинмоқда. У мазкур вулқонга сайёҳларни бошлаб бораётганида GoPro камерасини қоялардан бирига ўрнатган. Эрик сайёҳларга вулқон ҳақида сўзлаб берар экан, камерасини унутган. 

Камера ўзининг аланга домида қолганини тасвирга олар экан, ташқи қобиғи тўлиқ куйиб кетган. Ажабланарлиси шундаки, камера ичидаги SD card зарарланмаган. 

Бироқ скептиклар бу тасвирларнинг ҳақиқийлигига шубҳа билдиришмоқда.