Бағдодда террорчи-худкушлар ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 28 киши жароҳатланди. Бу ҳақда хавфсизлик кучларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Ироқ ахборот агентлиги маълум қилди.

Теракт 27 ноябрь куни шаҳарнинг жанубида жойлашган Ан-Наҳраван туманида икки террорчи томондан содир этилган. Маълум қилинишича, террорчилардан бири ўзини портлатган, иккинчиси хавфсизлик кучлари томондан отиб ташланган.

Ҳозирча ҳеч қайси бир радикал гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.