Германиянинг Альтена шаҳри бургомистри Андреас Ҳолштайнга ҳужум қилишди. Маҳаллий "Вельт" нашрининг ёзишича, шаҳар раҳбари шаурма олиш учун навбатда турганида унинг олдига маст киши келиб, чиндан ҳам шаҳари мэри эканлиги ёки йўқлиги ҳақида сўраган.

Ҳолштайн Альтена раҳбари эканини айтгач, нотаниш киши унга пичоқ билан ташланган. Бу ҳодисадан кейин Ҳолштайн зудлик билан касалхонага олиб борилган.

Ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани айтилмоқда. Ҳужумни 57 ёшли Германия фуқароси амалга оширган. Уни қўлга олишаётганида сиёсатчининг шаънига ёмон сўзларни ишлатган. Полиция бу ҳужум содир бўлишига Ҳолштайннинг сиёсий қарашлари сабаб деб ўйламоқда.

Кўпчилик маҳаллий аҳоли вакилларига унинг муҳожирларга бўлган илиқ муносабати ва уларни бажонидил ўз шаҳрига қабул қилиши ёқмайди.