Adobe Analytics ходимлари АҚШда Target ритейлери сайтида "Қора жума"да энг кўп сотилувчи товар катта юмшоқ айиқ ўйинчоғи эканини аниқлашди. Silive нашри шу ҳақида хабар берди. 

Фото: silive.com

Манбага кўра, ўйинчоқ кун давомида дақиқасига 600 донадан сотилган. Шунингдек энг талаб катта бўлган товарлар сирасига Westinghouse русумли 55 дюймли телевизор, Hexbug Battlebots Arena ўйини, стол ўйинлари ва ўйин приставкалари киритилди.

Энг машҳур товарлар сифатида болалар ўйинчоқлари қайд этилди. 

Бундан аввал «Яндекс.Маркет» сервиси "Қора жума"даги энг машҳур харидлар ҳақида маълумот берганди. Унда сотувлар бўйича биринчи ўринни Xiaomi Mi Band 2 билакузуги эгаллаган. Иккинчи ўриндан Mobiloo интерактив планшети жой олган. Энг харидоргир товарлар учлигини Bort BPS-650-Q электрон қурилмаси якунлаган. 

"Қора жума" — АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларнинг савдо тармоқларида йилда бир марта кузатилувчи катта чегирмалар куни.