LG  SUPER UHD 4K телевизорлари – бу юқори кенгликдаги ажойиб тасвирни таъминловчи телевизорлар. Ёрқин ва тиниқ, табиий ранг турлари энди LG’нинг SUPER UHD телевизорлари дисплейи кенгайтирилган ранг спектри туфайли кўрсатилиши мумкин. Чуқур ва тўйинган ранглар, тасвир аниқлиги ва юқори фарқи Сизга томоша қилишдан ажойиб таассуротлар 

Фото: LG

LG SUPER UHD телевизорлари миллиарддан ортиқ ранг турларини кўрсатиши мумкин, бу оддий LED телевизор имкониятидан ўртача 64 баробарга кўпроқ. LG SUPER UHD’нинг асосий ўзига хос жиҳати – бу тасвир сифати ва табиий ранглар ҳамда уларнинг турларининг аниқлиги. Ҳар сония қисмида махсус алгоритм тасвирни қайта ишлаб, ҳар бир рангни кичик турларга бўлади, ҳамда уни янада аниқ ва тўйинганроқ қилади. Ўта юқори аниқликка эга контент тасвири сирларидан бири IPS 4K QUANTUM DISPLAY махсус ишлаб чиқилган матрицаси саналади. У ҳақиқий рангларни кўришнинг деярли исталган бурчагидан тақдим этади. Ultra Luminance технологияси ёритиш тизимини ўзгартирди, энди Сизнинг видеонгиз янада ёрқинроқ бўлади!

Фото: LG

LG SUPER UHD телевизорлари томонидан қўллаб-қувватланувчи Dolby Vision ҳамда HDR10 технологиялари тасвирни янада ёрқинроқ ва аниқроқ қилади, уларга чуқур фарқни ва ажойиб ранг узатишни беради. Dolby Vision шаклидаги кўплаб янги фильмлар ҳамда теледастурлар Сизга видеодан сифатни умуман йўқотмай баҳра олиш имконини тақдим этади.

Фото: LG

Dolby Vision – бу кенгайтирилган динамик диапазон (HDR) ва кенгайган ранг бўшлиғини ўзида бирлашган видео шакли бўлиб, у айни дамда премиал видео-контент етказиб берувчилари томонидан ишлатилади. Бозордаги аксарият монитор ва телевизорлар ҳозирча унга техник жиҳатдан мос эмас, айнан шунинг учун LG SUPER UHD телевизорлари телевидение дунёси инновацияларида умуман янги тур саналади.

Фото: LG

Томоша қилишдан энг реал таассуротларни олиш учун LG муҳандислари телевизорларга биринчи даражадаги, ажойиб товушга эга товуш тизимини ўрнатишди. У аудиотизимлар бўйича жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчи harman/kardon билан ҳамкорликда яратилган. LG ультра-ингичка Cinema Screen дизайнини минимал рамка ҳажми билан яратишди, у тасвирнинг экрандан чиқиб келиши ҳақида тасаввур уйғотади.

LG SUPER UHD (Модель: LG 65UH950) телевизорини Сиз “Малика” ёки “Абу Саҳий” савдо қаторларида жойлашган дўконларда, шунингдек, LG’нинг “Next” савдо марказидаги махсус дўконидан сотиб олишингиз мумкин. Нархлар билан қуйидаги телефон рақами орқали танишиш мумкин: 143-00-03.

Реклама ҳуқуқи асосида