LG Electronics Ўзбекистон бозорида янги, битта корпусда иккита барабанли LG TWIN Wash кир ювиш машинасини тақдим этди. Янги модель ноёб дизайнда ишлаб чиқилган бўлиб, қатор ноодатий жиҳатларга эга.

Иккита барабанга эга бўлгани ҳолда, асосий машинада катта юклама билан иккита кир ювиш жараёнини амалга ошириш имконияти пайдо бўлади – 17 кг ва махсус кичик юкламали TWINWash Mini – 3,5 кг. Катта барабанда ювиш қийин бўлган кийим учун кучли кир ювишни ёқиш мумкин, кичиги эса бу вақтда муҳим нарсаларни эҳтиёткорлик билан ювади.

Фото: LG

TWIN Wash икки баробарга кўпроқ вақтни тежаш имконини беради. Рангли ёки қора кийимни ювиш жараёнини кутиш, сўнг барабанни оқ кийимлар билан тўлдиришга ҳожат йўқ. TWIN Wash Mini’ни ажратиб олиш учун ҳеч қандай қўшимча жой талаб этилмайди, у асосий кир ювиш машинаси тагига қулайлик билан жойлашади, бу янги компакт Slim DD инверторли мотори ҳисобидан ҳам юз беради, у оддийларидан 40 фоизга кичикроқ.

Slim DD кир ювиш машинасига олтита ҳаракатлар тури комбинациясини турли мато турлари учун ишлатиш имконини беради. Бунда ички кийимлар, нозик мато ёки махсус материалга қаралмайди.

Фото: LG

Янги кир ювиш машинаси тебранишининг ҳайратланарли даражадаги пастлигига автомобиль тиргаклари иши принципларига асосланган ноёб амортизация тизими ёрдамида эришилади.

Инновацион дизайн, иккита барабаннинг борлигига қарамай, катта жойни эгалламайди. Кукун ва кондиционер учун барча бўлинмалар панеллар остида яширилган, уларни суриш шарт эмас. Асосий кир ювиш машинасининг эшиги барабанга интеграциялашган ҳамда ортиқча ҳаракатларни қилмай туриб, дисплей ёрдамида очилади.

Фото: LG

Кўрсатилган янгиликлар ва функциялар бошқа моделларда муваффақиятли эканини исботлади ҳамда янги LG TWIN Wash кир ювиш машиналари, вақтни тежаш ва қулайлик эволюциясида навбатдаги босқични бошлаб беради.

Реклама ҳуқуқи асосида