Германиянинг Альтена шаҳри бургомистри (ҳокими)га пичоқ билан қуролланган эркакнинг ҳужум қилиши ГФР канцлери Ангела Меркелни даҳшатга солган. Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт твиттердаги саҳифасида хабар берди.

«Канцлер Меркель: Бургомистр Андреас Ҳольштейнга пичоқ билан амалга оширилган ҳужум мени даҳшатга солди. Ҳамда мен у яна ўз оиласи билан бирга бўлиши мумкин эканидан жуда хурсандман. Унга ёрдам берган барчага раҳмат», - дея ёзган у.

Аввалроқ Германиядаги шаҳар ҳокимига пичоқ билан қуролланган эркак зарба бергани ҳақида хабарлар тарқалганди.