Reuters ахборот агентлиги Катерина Тихонова Россия президенти Владимир Путиннинг қизи эканлигининг янги тасдиғини топишга муваффақ бўлганини эълон қилди.   

Название

2015 йил ноябрда Reuters ахборот агентлиги спорт рок-н-ролли билан шуғулланувчи Катерина Тихонова Путиннинг қизи эканлигини маълум қилганди. Ахборот агентлиги Путин ва Тихоновани қариндошлик ришталари боғлаб туришини “Газпромбанк”нинг директорлар кенгаши раиси ўринбосари Андрей Акимов тасдиқлаганини маълум қилган. Акимов мақола чиққандан кейин “Газпромбанк” матбуот хизмати орқали буни айтмаганини маълум қилган ва ахборот агентлигини “фактларни бузиб кўрсатишда” айблаган. 

“Иннопрактика” жамғармаси раҳбари бўлган Тихонова Путиннинг қизи эканлигини журналист Олег Кашин ва Bloomberg ахборот агентлиги ҳам маълум қилган.

Энди эса агентликка Тихонова ва Путиннинг ота-болалигини Халқаро рок-н-ролл федерациясининг ҳуқуқий масалалар бўйича вице-президенти Манфред Мохаб тасдиқлади.

Ахборот агентлиги Мохабдан Тихонова Путиннинг қизи эканлигидан хабари бор-йўқлиги ҳақида сўраганда у “Ҳа. Мен уни биламан, ҳа, албатта” деб жавоб берган. Савол қайта сўралганда Мохаб бошини тасдиқлагандек қимирлатиб, “Ҳа” деб жавоб қайтарган.

Мохаб Акимовдан кейин Тихонова Путиннинг қизи эканлигини оммавий равишда тасдиқлаган биринчи одам бўлди.

Расмий маълумотларга кўра, Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Путинадан Мария (1985) ва Катерина (1986) исмли қизлари бор.