“Би-би-си” телеканалида намойиш қилинувчи “Blue Planet 2” (Мовий сайёра 2) фильмининг 5-сериясида акулаларнинг қолган турларига нисбатан тажовузкорроқ бўлган йўл-йўл мушуксимон акуланинг ов қилиши намойиш қилинди. Видеода акула саккизоёққа ҳужум қилган, бироқ лойиҳа муаллифлари учун кутилмаган қаршиликка учраган: саккизоёқ аввал акулани бўға бошлаган, сўнгра акула ҳужумидан кичик чиғаноқлар ва тошларни сўрчиғлари билан баданига ёпиштириб, ўзига хос ”қалқон” билан ҳимояланган.  

Телеканал ходимлари суратга олишлари вақтида бундай ҳолга биринчи марта дуч келганларини айтишган, улар акула ўлжасини мағлуб этади, деган фикрда бўлганлар. Уларнинг айтишича, саккизоёқнинг бундай ҳимоялана олиши аввал ҳеч қаерда қайд қилинмаган.