«Ўзэкспомарказ» МКК томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» АЖ билан ҳамкорликда «EXPO Restaurants & Cafes» 2-Халқаро кўргазмаси ташкиллаштирмоқда. Кўргазма 2017 йилнинг 29 ноябрь-1 декабрь кунлари бўлиб ўтади. 

Кўргазма ресторан бизнеси вакиллари ва профессионал ускуналар ҳамда турли хизматлар соҳасидаги мутахассисларни бирлаштиради.

Кўргазма бўлимлари: 

• HoReCa бозор учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчилари;
• Ресторанлар; 
• Кафе, барлар, тамаддихоналар ва бошқа овқатланиш жойлари;
• Профессионал ресторан ускунаси импортчилари;
• Лойиҳачилар, қурилиш компаниялари ва дизайнерлар; 
• Ёритиш асбоблари ва концерт-техник ускуналар етказиб берувчи компаниялар;
• Ландшафт дизайнерлари ва кўкаламзорлаштириш бўйича дизайнерлар;
• Мебель фабрикалари;
• HR-агентликлар; 
• Реклама агентликлари; 
• Кўчмас мулк бўйича агентликлар;
• Event-агентликлар;
• Бизнесни автоматлаштириш бўйича хизматлар тақдим этувчи компаниялар;
• Интернет-реклама;
• Маркетинг хизматлари аутсорсинги;

Расмий очилиш маросими 29 ноярь куни соат 11.00да «Ўзэкспомарказ» МКК АЖнинг 2-сонли павильонида бўлиб ўтади.