Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Виктор Кононенконинг маълум қилишича, рус махсус хизматлари Украинада 2019 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган президентлик сайловларига тайёргарлик бўйича ишлар олиб боришмоқда. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилган.

«Бугунги кундаги асосий таҳдид – бу вазиятни ичкаридан беқарорлаштириш. Биз кўраётган нарса, россиялик махсус хизматларнинг асосий йўналишлари ҳозир мамлакат ичида кетмоқда. Ҳеч ким тез ва шиддатли урушга ишонмаяпти, бизнинг барча рақибларимиз ҳокимиятни ичкарида сотиб олиш, келишувлар, бошқа нарсалар йўли билан ўзгартириш мумкинлигини мўлжаллашмоқда ҳамда аниқ йўналишли иш – 2019 йилги сайловларга тайёргарлик кетмоқда», - дея айтиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Донбассдаги можаро қачон кескинлашиши мумкинлиги айтилганди.