2017 йилнинг 29-30 ноябрь кунлари Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Санкт-Петербург шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 15-мажлисида ва МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида Халқаро прокурорлар ассоциацияси Минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.