Ўзбекистонда янги вазирлик - Инновацион ривожлантириш вазирлиги ташкил этилмоқда. Янги вазирликка Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Иброҳим Йўлчиевич Абдураҳмонов раҳбарлик қилади.

Фото: Kun.uz

Иброҳим Абдураҳмоновнинг шахсан ўзи Kun.uz билан телефон мулоқоти вақтида бу маълумотни тасдиқлади.

Иброҳим Абдураҳмонов 1975 йилнинг февралида Наманган вилояти Чуст туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент Давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган, 2001 йилда Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетини тугатган. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.