Ўтган ҳафта Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида HUFS INTERNATIONAL CUP 2017 мусобақаси бўлиб ўтди. Унда турли давлатлардан 12 та футбол жамоалари иштирок этиб, Мокпо шаҳрида иш олиб бораётган ўзбек меҳнат муҳожирлари мусобақада биринчи ўринни эгаллади.

Фото: KUN.UZ

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керак, ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган турнирда илк бора қатнашди. 

Фото: KUN.UZ

Турнирда Жанубий Корея ва Хитойдан учтадан жамоа, Вьетнам, Мали, Либерия, Камбоджа, Филиппин ҳамда Ўзбекистон жамоалари беллашди. Ўзбекистонликлар жамоаси ярим финалда Жанубий Кореялик рақиблари устидан 5:2 ҳисобида, финалда эса Мали жамоасини 3:1 ҳисобида енгди. Ғолиблар кубок билан биргаликда 2 миллион вон миқдорида пул мукофотини ҳам қўлга киритди.

Фото: KUN.UZ

Финалда қайчи услубида гол киритган ҳужумчи Йўлдошбек Даминов мухлислар томонидан «Мусобақанинг энг яхши футболчиси» деб топилган.