ФИФА Россияда ўтадиган жаҳон чемпионатининг расмий плакатини тақдим қилди.

Плакат марказидан футбол тарихида “Олтин тўп” олган ягона дарвозабон (1963 йил), афсонавий Лев Яшин сурати жой олган.

ФИФА бош котиби Фатма Самура плакат тақдимотига изоҳ берди.

“ЖЧ-2018’нинг расмий плакати Россиянинг бадиий ва футбол меросининг акси ҳисобланади. Биз футбол учун афсонавий шахсни шарафлайдиган ва Россиядаги жаҳон чемпионати яқинлашаётганининг рамзий ишораси бўлган бу ажойиб ва муҳим асардан фахрланамиз”, деб айтилган ФИФА баёнотида.

Жаҳон чемпионатида Россиядан ташқари, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рики, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Франция, Португалия, Панама, Уругвай, Колумбия, Аргентина, Марокаш, Тунис, Сенегал, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия, Перу терма жамоалари иштирок этади.

Учрашувлар Москва, Петербург, Калининград, Самара, Екатеринбург, Волгоград, Ростов-Дон, Қозон, Нижний Новгород, Сочи, Саранск шаҳарларида 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлигача бўлиб ўтади.