Биткоин курси 10  минг долларга етгандан бор-йўғи бир кун ўтиб 11 минг доллардан ошди. Мутахассислар 2018 йил бошида биткоин курси 30-50 фоизга пастлаши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.

Шу тариқа, криптовалюта нархи бир кун ичида 10 фоизга, яъни минг долларга ошган. 24 ноябрда биткоиннинг нархи 8 минг доллар бўлган. Биткоин йил бошидан 11 мартага қимматлаган, унинг капиталлашуви 182 млрд доллардан ошган.   

Мутахассислар биткоин курсининг жадал қимматлашишини бозорга янги пуллар келгани ва бу криптовалютага Чикагодаги биржада фьючерслар йўлга қўйилиши билан боғлашмоқда. 

“Биткоин курси ошишига Корея, Япония ва АҚШ сармоячиларининг қизиқиши сабаб бўлмоқда. Улар айнан шу кунлар биткоинни харид қилишган. Агар фьючерс, сўнгра  ETF жорий қилинса, биткоин курси янада баландроқ бўлади”, деб айтган Exante онлайн-брокер ижрочи директори.