Жорий йил 16 ноябрь куни Бўстонлиқ туманида номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дераза ромини бузиш йўли билан кириб, З.М.нинг уйи ётоқхонасидан тўрт миллион юз минг сўм пул ва умумий нархи тахминан бир миллион беш юз минг сўм бўлган заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.  Бу ҳақда жабрланувчи туман ИИБга маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи 8-синф ўқувчиси, 2003 йилда туғилган С.Ў. содир этганлиги аниқланган ва ўғриликда гумон қилинаётган вояга етмаган шахс ушланган. 

Айни вақтда терговни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ИИБ олиб бормоқда.